“The Economist” Ўзбекистонни Россияга “улфат” давлатлар қаторига киритди
Олам
−
16 Март 2023
12677“The Economist” журналистлари бирданига 11 параметрни ҳисобга олган ҳолда Россия иттифоқчилари рейтингини тузди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, у ёки бу йўл билан 30 га яқин давлатни Россияга хайрихоҳлар ва ёрдам берувчилар рўйхатига киритиш мумкин, аммо аниқ лидерлар сони 10 та.
“The Economist” Беларусни биринчи ўринга қўйди.
“Ҳозирда иккала давлат ҳам ҳақиқий иттифоқ давлати, мини-СССР яратиш сари шиддат билан бормоқда”, деб ёзади Ғарб экспертлари Минскка Россия билан мумкин бўлган 11 иттифоқ нуқтасидан 11 баллни бериб.
Нашр Арманистонни Москва иттифоқчилари орасида иккинчи ўринга қўйди (9 балл). Учинчи ўринда – Қирғизистон (8 очко). Тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринлар Эрон, Тожикистон, Қозоғистон (6 балл)га тегишли. Еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни Сурия, Хитой ва Венесуела (ҳар бири 5 очкодан) бўлишиб турибди. Россия иттифоқчилари рейтингида Никарагуа, Ҳиндистон ва Ўзбекистон 4 очкога эга ва рўйхатни Ўзбекистон якунлаб берган.
Индексда Россиянинг қўллаб-қувватлаши ёки мажбурлаш имкониятининг учта тоифадаги 11 та кўрсаткичи ҳисобга олинган.
Дипломатик. Мамлакат БМТнинг асосий резолюцияларида Россияга қарши овоз бердими, бетараф қолдими ёки Россияни қўллаб-қувватладими?
Ҳарбий. Мамлакатнинг Россия билан расмий ҳамкорлик шартномаси борми? Мамлакатда рус қўшинлари ёки ёлланма ҳарбийлар борми? Уруш бошланганидан кейин у Россияга қурол етказиб берганми? Бу давлат Россия қуролларига боғлиқми? Уруш бошланганидан бери Россия билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказдими?
Энергия ва иқтисодий. Мамлакат Россия газига, атом электр станцияларига ёки ядро технологиясига боғлиқми? Россиянинг улуши умумий савдонинг 10% дан ошадими? Уруш бошланганидан бери Россияга экспорт ошдими?
Нашрнинг қайд этишича, индекс ҳар бир давлатнинг дипломатик позициясининг нуансларини акс эттирмайди, у фақат давлатлар Россияга нисбатан ўз позициясини қандай танлаши ва улар мажбурлашда заиф бўлиши мумкинлиги ҳақида умумий баҳо беради.
Рўйхатдаги энг юқори индекс балларини олган мамлакатларнинг ярми Арманистон, Беларусь, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби сиёсат, тарих ва географияда асосан Россия билан боғланган.
LiveБарчаси