“The best” тақдирлаш маросимида турли номинацияларда энг яхшилар аниқланди

Спорт

image

Аввалроқ, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) томонидан ўтказилган “The best” тақдирлаш маросимида “Реал” аъзоси Винисус Жуниор йилнинг энг яхши футболчиси бўлгани хабар қилинганди. Маросимда яна турли номинацияларда совринлар ўз эгасига топширилди.

Жумладан, Аргентина терма жамоаси посбони Эмилиано Мартинес йилнинг энг яхши дарвозабони совринини қўлга киритди.

“Ман Юнайтед”нинг аргентиналик аъзоси Александро Гарначо 2024 йилнинг энг яхши голи муаллифи сифатида Пушкаш совринини қабул қилиб олди.

“Барселона” аёллар жамоаси аъзоси Айтана Бонмати йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлди. “Челси” аёллар жамоаси устози Эмма Хейз эса энг яхши аёл мураббий совиринига эга чиқди.

Энг яхши аёл дарвозабон соврини америкалик Алисса Нихерга, мухлислар учун бериладиган соврин “Васко да Гама”нинг кичик мухлиси Гильерме Гандра Моурага ва фейр-плей мукофоти эса бразилиялик футболчи Тиаго Майяга топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эмилиано Мартинес Александро Гарначо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар