“The Best” соврини учун Катанец, Шомуродов ва Файзиев кимларни танлади?

Спорт

image

28 февралга ўтар кечаси FIFA 2022 йил якунлари бўйича “The Best” совринини ўз эгаларига топширди. Маълумки, “The Best” танловининг овоз бериш жараёнида FIFAга аъзо мамлакат терма жамоалари бош мураббийлари, сардорлар ва матбуот раҳбарлари қатнашади.

Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кимларга овоз бергани маълум бўлди. 

Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец футболчилар сўровномасида ўз овозини Килиан Мбаппе, Роберт Левандовски ва Эрлинг Холандга берди. Жамоа сардори Элдор Шомуродов ва ЎФА медиа раҳбари Даврон Файзиевнинг танлови бир хил бўлди – Лионель Месси, Карим Бензема ва Килиан Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, маросим якунида ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида учинчи марта FIFA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бунга қадар Месси 2009 ва 2019 йилларда ушбу соврин билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Даврон Файзиев Шомуродов Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг