Теҳрон Россияга қурол етказиб берганини рад этди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Носир Канани Америка матбуотининг Теҳрон Украинадаги уруш вақтида фойдаланиш учун Россияга қурол етказиб бергани ҳақидаги баёнотларини рад этди. Бу ҳақда “Fars” агентлиги хабар берди.

“Биз Эрондан Украинадаги уруш қатнашчиларидан бирига қурол етказиб берилиши ҳақидаги баёнотларни қатъиян рад этамиз. Эронни айблаганларнинг ўзлари уришаётган томонлардан бирининг энг йирик қурол экспортчиси бўлиб, Украинанинг беқарорлашувида муҳим роль ўйнайди”, дейди Канани.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Wall Street Journal” нашри Каспий денгизи орқали Эроннинг Россияга 200 дан ортиқ баллистик ракеталар етказиб бергани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг, Украина ТИВ Эроннинг мамлакатдаги муваққат вакилини чақиртириб, ушбу ҳаракатнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. Кейинроқ эса, Ғарбнинг бир қатор давлатлари, хусусан, Германия, Франция ва Британия Эроннинг Россияга ракета етказиб бергани ҳақидаги хабарлар сабаб Теҳронга қарши янги санкциялар қўллаш режаси ҳақида баёнот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Америка баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг