Тезликни 70 дан оширган 65 нафар байкерга чора кўрилди

Жамият 5004
image

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан “Мототцикл” рейд тадбири ўтказилди. Унда 20 дан ортиқ мототцикллар тўхталиб, 8 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бешта мототцикл жарима майдонига қўйилган бўлса, учта давлат рақам белгиларини яшириш ҳолати аниқланган. 

ИИББнинг қайд этишича, 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлида фоторадарларга жорий йилнинг ёз ойи бошидан буён 65 та мототцикллар томонидан тезликни меёридан ошириш ҳолати аниқланган. Ачинарлиси буларнинг ҳаммаси аҳоли яшаш жойида яъни 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 110 км/соат тезликдан ортиқ, 140 дан 166км/соат тезликкача ҳаракатланганлар.

Мисол учун, жорий йилнинг 6 август куни Юқоричирчиқ туманидан ўтувчи «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 16 километрида Honda русумли мототцикл 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 166 км/соат тезлик билан ҳаракатланган бўлса, 10 июль куни ушбу автомобиль йўлининг 34 километрида Suzuki русумли мототциклда 146 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

Ушбу мототцикл ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128-моддаси 3 қисмига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баробарида жарималар белгиланиб, жарима қарорлари яшаш манзилларига жўнатилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3
Теглар
t
×