Тезкор! Ўзбекистонда яна кучли ёғингарчилик кузатилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 10-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометерология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, 11-16 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

11 мартда эса Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.

12 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши кузатилади.

13 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.

14 мартда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 15-16 мартда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 10-16 мартда республиканинг айрим жойларида шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

•  10 март ва 13-16 мартда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида 17-22 м/с гача;

•  11-12 март ва 15-16 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

821

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг