Тезкор: “Тонировка” нархи қанчага арзонлашиши маълум қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Мирзиёевга кўра, олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади. Шунингдек, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман. Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти. Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2599

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг