Тезкор конвертация: “Капиталбанк” юридик шахслар учун янги хизматни йўлга қўйди

Реклама 7076
image

АТБ “Капиталбанк” юридик шахслар учун янги хизмат – “Тезкор конвертация”ни ишга туширди. Ушбу хизмат сизга ариза топширилган вақтдан бошлаб 60 дақиқадан кам муддат ичида чет эл валютасини сотиб олиш ва хорижлик шериклар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга имкон беради.

Фарқни ҳис этинг: одатда банкларда уч кун давом этадиган операцияни бир соат ичида қилишингиз мумкин!

“Қоидага кўра, банкларда конвертация жараёни биринчи навбатда мижоз томонидан валюта биржасида чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисидаги ариза беришдан бошланади. Бу одатда бир кун вақтни олади. Банк биржа савдоси ва конвертация қилинган чет эл валютасини мижознинг ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилиши учун яна бир кун керак бўлади. Ва яна бир кун чет эллик шериклар билан ўзаро ҳисоб-китобларга сарфланади. Капиталбанкда хорижий валютани конвертация қилиш тартиби энди бошқа банклардан тубдан фарқ қилади”, дея қайд этди Корпоратив бизнес департаменти директори Озод Каримов.

Капиталбанкдан янги хизмат, сизга бир соат ичида чет эл валютасини конвертация қилиш бўйича барча операцияларни бажаришга имкон бериши, ушбу хизматнинг ягона ижобий тарафи эмас. Аризани топширишдан тортиб, чет элда ҳисоб-китоблар қилишгача бўлган барча жараёнлар масофавий банк тизими орқали амалга оширилади. Яъни, мижозлар ва уларнинг бухгалтерлари банкка шахсан келишлари шарт эмас.

+998 78 148 40 08 рақамига боғланган ҳолда  тезкор конвертация қилиш шартлари ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.2
t
×