Тезкор: Доллар ва евронинг расмий курси кескин кўтарилди
Жамият
−
15 Апрель 2020
16604Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 16 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 121 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 427 сўм 64 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 11 111 сўм 85 тийинга баҳоланиб, 512,16 сўмга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 26 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 69 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Аввалроқ, Ўзбекистондаги тижорат банклари доллар олди-сотдисини 10 050–10 150 сўм коридорида таклиф қила бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь