“Тез ёрдам”да Damas'лардан воз кечилади

Жамият

image

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча Damas ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Йиғилишда таъкидланишича, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишлари якунланади.

Мутасаддилар йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилинади. 

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча Damas ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур. 

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади. Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг