Тевес бутсасини михга илди

Спорт 1313
image

Аргентиналик 38 ёшли футболчи Карлос Тевес фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У бу ҳақда “Animales Sueltos” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Фаолиятимни якунлаганимни тасдиқлайман. Менга кўплаб жамоалардан таклифлар бўлганди, лекин футболчи сифатида қўлимдан келган барча ишни қилдим. Шундай экан, мен энди хотиржам дам олишим керак”, деган Карлос Тевес.

Собиқ ҳужумчининг қўшимча қилишича,  фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига отасининг ўлими таъсир қилган.

“Биринчи рақамли мухлисимни йўқотдим ва шу сабаб бошқа ўйнашни хоҳламадим”, деган аргентиналик футболчи.

Фаолияти давомида Тевес “Бока Хуниорс”, “Коринтианс”, “Вест Хем”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва “Шанхай Шенхуа” клубларида тўп сурган. Унинг сўнгги клуби "Бока Хуниорс" эди.

Маълумот ўрнида, Тевес уч марта Англия чемпионига айланган, икки марта “Манчестер Юнайтед” ва бир марта “Манчестер Сити” билан. "Манчестер Юнайтед" таркибида ҳужумчи 2008 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.  Карлос "Ювентус" билан икки марта Италия чемпионлигини қўлга киритган эди.

Аргентина терма жамоаси таркибида эса 2004 йилги Олимпиада чемпионига айланган.Аргентиналик 38 ёшли футболчи Карлос Тевес фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У бу ҳақда “Animales Sueltos” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3
Теглар
t
×