Тестга киришда абитуриентларнинг бармоқ излари ҳам текширилади

Жамият 4319
image

Бу йил олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларида абитуриентлар бармоқ изларини текшириш орқали ҳам назоратдан ўтказилади. Бу ҳақда Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Саъдулла Сафоев маълум қилди.

“Назорат ўтказиш пунктларида бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади. Бундай ҳолатлар аниқланганда абитуриент ўрига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чоралар кўрилади”, деди Саъдулла Сафоев.

Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартиби сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 800 тадан ортиқ махсус воситалар, 630 дан ортиқ алоқа ва 50 тадан ортиқ транспорт воситаларини ажратилиши режалаштирилган. Куч ва воситаларни ажратилишида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳисобга олинди.

Тест имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида барча объектларга кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлар ташкил этилади. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест синовлари очиқ майдонларда 2 сентябрь санасидан бошланади. Тест жараёнлари икки сменада 3 соатдан давом этади. Абитуриентлар қанча балл тўплаганини имтиҳон ўтган кунинг эртасига билиб олади ва талабаликка тавсия этилгани 22 сентябрь куни эълон қилинади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3.1
t
×