Тест синовларининг ўн бешинчи куни

Жамият 1589
image

Бугун, 13 август 1-смена тест синовлари ҳақида маълумот берилди.

Республика бўйича 8 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Tест синовларида биринчи сменада жами 13 минг 867 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

- 13 минг 495 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда;

- 371 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;

- 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Tест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон,  Фарғона, Бухоро, Хоразм, Жиззах, Навоий, Самарқанд вилоятларида ўтказиляпти.

Рўйхатда йўқ вилоятларда тест жараёнлари ниҳоясига етган. Бошқа ҳудудларда тест синовлари 15 августгача давом этади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×