Тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

•    Стадион ёки хиёбоннинг расми;
•    Ҳудудга кириш жойлари;
•    Стадион ёки хиёбон номи;
•    Стадион ёки хиёбон манзили;
•    Сектор рақами;
•    Тест топширадиган гуруҳлар;
•    Стадион ёки хиёбоннинг гоогле харитадаги геолокацияси.

Тест синовларини ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин:
dtm.uz/page/maydon_2021

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг