Тест синовлари учун абитуриентларга 3 соат вақт ажратилади

Жамият

image

2020-2021 ўқув йили учун ўтказиладиган тест синовларида абитуриентларга 3 соат вақт ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг2-сон баёнида белгиланди.

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа).

Маълумот учун, бугунгача имтиҳонда абитуриентларга 2 соат вақт ажратилиши айтиб келинаётганди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил тест синовлари ҳудудлар марказидаги стадионларла ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг