Тест синови топшириладиган фанлар бўйича мезонлар тасдиқланди
Local
−
01 April 2024 7194 1 minute
2024-2025-ўқув йили учун Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди. Бу ҳақда кеча, 31 март куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи) бўйича:
- ҳар бир фандан 10 тадан жами 30 та тест топшириғи;
- ҳар бир тўғри жавоб учун – 1,1 баллдан;
- максимал балл – 33 балл.
1- мутахассислик фани бўйича:
- тест топшириқлари сони – 30 та;
- ҳар бир тўғри жавоб учун – 3,1 баллдан;
- максимал балл – 93 балл.
2-мутахассислик фани бўйича:
- тест топшириқлари сони – 30 та;
- ҳар бир тўғри жавоб учун – 2,1 баллдан;
- максимал балл – 63 балл.
Умумий 5 та фан бўйича тест топшириқлари сони – 90 та. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тасдиқланган эди.
Диёрбек Олимов
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August