Tesla Европада ўз бизнесини кенгайтиради

Технология

image

Электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Европада ўз бизнесини кенгайтириш ниятида. Бу ҳақда америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск Германия томонидан ташкил қилинган онлайн-конференцияда маълум қилган. 

“Европада ихчам автомобиль ишлаб чиқариш мантиққа тўғри келади. Масалан, хэтчбек ёки шунга ўхшаш бошқа нарса”, деган Маск. 

Ҳозирда Калифорния автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси тўртта автомобиль моделини сотмоқда. Улар орасида ўртача ҳажмдаги Model 3 ва Model Y ҳам бор. 

Шунингдек, Tesla глобал миқёсдаги бозорга икки йил ичида ўзининг янги Cybertruck электр юк машинасини олиб киришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Tesla раҳбари Илон Маск “Bloomberg” талқинига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

TESLA

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар