Tesla’нинг Шанхайдаги бўлими январь ойида ишлаб чиқаришни қисқартиради

Олам

image

Tesla электромобиллар компанияси январь ойи учун Шанхайдаги заводда қисқартирилган ишлаб чиқариш жадвалини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Ишлаб чиқаришнинг ички жадвалига кўра, 20 январдан 31 январгача электромобилларни ишлаб чиқариш тўхтатилади. Автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнининг нега тўхтатилиши очиқланмаган бўлсада, мутахасислар бунга бир нечта сабаблар борлигини таъкидламоқда.

Дунёнинг энг йирик автомобиль бозори бўлган Хитой декабрнинг дастлабки ҳафталарида машинага бўлган талабнинг кескин пасайиши ҳолатида бўлди. Шу муносабат билан Тesla электромобилни харид қилган мижозлар учун қўшимча совғалар тақдим қилди. Шунингдек, Мodel 3 ва Моdel Y автомобилларининг нархлари ҳам 9 фоизгача пасайтирилган эди.

Маълумот ўрнида, Теsla’нинг Хитойда 1 декабрдан 25 декабргача бўлган ўртача кунлик савдоси 36533 та натижа орқали ўтган йилга нисбатан 28 фоизга камайган. Шунингдек, Теsla акциялари 5,8% – 116 долларга тушиб кетди. Октябрь ойи бошидан бери акциялар 56 фоизга арзонлашган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг