Террористларда ҳам замонавий қуроллар бор – Британия армия учун 80 млрд фунт сарфлайди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия ҳукумати қуролли кучларини модернизация қилиш учун 80 миллиард фунт стерлинг сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph газетаси Буюк Британиянинг Мудофаа вазирлиги “Global Britain in a Competitive Age” ҳисоботига асосланиб хабар берди.

Газетанинг ёзишича, ушбу суммани яқин тўрт йил ичида армияни модернизациялашга сарфлаш режалаштирилган. Шунингдек, кейинги ўн йил ичида ҳукумат мудофаага яна 200 миллиард фунт стерлинг сарфлайди.

Ҳокимият танкларни модернизация қилиш ва янги жанговар фрекатлар сотиб олишни истамоқда. Шунингдек, Буюк Британия ҳарбий таҳдид юзага келганда сафарбар этиши мумкин бўлган ядровий каллаклар сонини кўпайтиришни режалаштирилган. Бундан ташқари, расмийлар бир нечта камикадзе дронларини сотиб олмоқчи.

“Технологиялар кўпайиб кетди, биз бундан ташвишланишимиз керак. Террористлардан тортиб бошқа мамлакатларга қадар ҳамма замонавий ускуналар ва учувчисиз самолётларга эга”, дейди мамлакат ҳукуматидаги манба газетага.

Ҳисоботнинг ўзи келаси ҳафта эълон қилинади. У икки қисмдан иборат бўлади: биринчиси Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг ҳарбий доктринаси, иккинчиси Мудофаа вазирлигининг босқичма-босқич модернизация қилиш режаси.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг