Террор хуружлари вақт ва мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган – Доғистон раҳбари

Олам

image

Бир кун аввал Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган терактлар вақт ва мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган. Бу ҳақда Доғистон раҳбари Сергей Меликов маълум қилди.

“Буларнинг барчаси мақсад, вазифалар ва энг муҳими, вақт нуқтаи назаридан мувофиқлаштирилган. Кўриниб турибдики, бандитлар тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қилиб, бир вақтнинг ўзида тўртта теракт амалга ошириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва хавфсизлик кучлари ҳаракатларига тартибсизликлар келтириб, жавобгарликдан ва ҳибсга олишга уринишдан қочишни мақсад қилган”, деди у.

У ҳужумчиларнинг шерикларини аниқлаш бўйича тезкор фаолият давом этиши кераклигини таъкидлади. Республика раҳбари диний омилдан фойдаланишни “жамиятни ларзага солишга уриниш” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни Доғистон Республикасининг Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларида номаълум шахслар иккита православ черкови, иккита синагога ва йўл полицияси постига ҳужум қилди. Дарбандда руҳоний, Махачқалъадаги собори ўққа тутилиши чоғида черков қоровули ҳалок бўлди. Россия расмийларига кўра, ҳужум қилганлардан беш нафари ўлдирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 15 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими, шунингдек, 4 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Доғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг