Термиздаги хонадонда портлаш содир бўлди
Жамият
−
10 Декабрь 2022
8819Бугун, 10 декабрь куни тонги 06:40 лар чамасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласи Алишер Навоий кўчаси 24-уйда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 1965 йилда туғилган фуқаро 3-4-даражали, 40-45 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилган.
Қайд этилишича, ўзбошимчалик билан қўлбола усулда тайёрланган резина шланги орқали газни ноқонуний улаб, фойдаланиши оқибатида хонага газ сизиб чиққан ва портлаган.
“Афсуски, истеъмолчилар орасида қарздорлик бўйича автоматик тарзда табиий газ берилиши тўхтатилгандан сўнг, ўзбошимчалик билан электрон газ ҳисоблагичларини ечиб олиб, резина шланг ва қўлбола қувурлар орқали тармоққа уланиб олиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда. Фақатгина ўз манфаатини кўзлаб иш тутаётган бундай истеъмолчилар туфайли ҳудуддаги газ таъминотида ўзгаришлар, уларни ҳисоблашда эса хатоликлар юзага келиши ва энг ачинарлиси нохуш ҳамда бахтсиз ҳолатлар юз бериши мумкин”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилинган ва портлаш оқибатлари бартараф этилган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь