Термиздаги “Алпомиш” мажмуасининг томи қулаганми ёки қулатилган? Ҳокимлик жавоб берди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 май куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасининг томи қулаб тушганди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қўшимча маълумот берди. 

Қайд этилишича, мажмуа 1999 йилда қурилган бўлиб, кейинги йилларда бир неча марта реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Жорий йилнинг февраль ойида эса ҳокимлик топшириғига асосан бинонинг том қопламаси вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганилган ҳамда “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкцияли ушбу том қопламасининг техник ҳолати қониқарсиз экани, капитал таъмирлаш ишларини бажариш лозимлиги тўғрисида хулоса берилган.

Инспекция хулосаси инобатга олинган ҳолда умумий майдони 2 800 м кв бўлган кураш зали том қисмини “Кисловодск” типидаги фазовий металл конструкцияларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва қуришга ихтисослашган ташкилотларни жалб қилган ҳолда капитал таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида кўрсатма берилган.

Шунга мувофиқ, том қисмида йиғма темир-бетон кўп бўшлиқли ёпма плиталардан бажарилган ишлар бутунлай яроқсиз ҳолатга келгани, таъмирлаш фойдасизлиги, шунингдек, мураккаб конструктив ечимли, катта ҳажмли (тахминан 1 700 метр-квадрат) томни алоҳида-алоҳида бузиб олишнинг имкони йўқлиги сабабли уни қулатиш ва замонавий услубда тубдан янгилашга киришилган.

Якка кураш спорт турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти бу ҳақда аввалдан огоҳлантирилгани, капитал таъмирлаш якунига етгунга қадар фойдаланувчилар бошқа жойда машғулотлар ўтаётгани сабабли қулатиш жараёнида ҳеч ким зарар кўрмаган.

Айни пайтда  бешикаст қулатилган мураккаб металл конструкцияни қурувчилар жойида бузиб олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг