Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши бўйича прокуратура муносабат билдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Термизда ўқувчи қиз зўрлангани, ҳолат бўйича ИИБ 14 ойдан бери чора кўрмаётгани ҳақида хабар берган эдик. Сурхондарё вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, Термиз шаҳар прокурори томонидан ушбу жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор жорий йилнинг 5 апрель куни бекор қилинган ва қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун Термиз шаҳар ИИБ Тергов гуруҳига юборилган.   

Ҳолат бўйича судга оид қайта комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий марказига юборилган.

Гап шундаки, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январь ойида 16 ёшли вояга етмаган (мактаб ўқувчиси) қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, номусига теккан.

Қайд этилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан қарийб 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чоралар кўрилмай келинмоқда.

Маълум қилинишича, жабрланувчи қизнинг ота-онаси адолатни қарор топтириш, жиноятни амалга оширган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб бир йилдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБга ва бошқа маъмурий идораларга қилган барча мурожаатлари эътиборсиз қодирилган. Айниқса, Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан мазкур воқеа бўйича сифатсиз текширишлар ўтказилганлиги, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар қабул қилганлиги ҳамда жиноятни амалга оширган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИО ФМБда фаолият юритиши, шу сабабли иш бости-бости қилиб келинаётгани ота-онанинг сўнгги чора сифатида Сенатга мурожаат қилишига сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг