Термизда Malibu люкидан танасини чиқариб, ўйнаган аёллар 15 суткага қамалди
Жамият
−
11 Октябрь 2022
11126Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Malibu автомашинасининг люкидан танасини чиқариб, рақсга тушганлар аёлларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тунда жамоат хавфсизлигини бузиб, Malibu автомашинаси люкидан чиқиб, шовқин кўтарганларнинг ҳаракатлари шаҳар кўчаларида ўрнатилган камераларга тушиб қолган.
Ҳайдовчилар ва ҳуқуқбузарликни содир этган йўловчилар Термиз тумани ички ишлар бўлимига олиб келинган.
Суҳбат жараёнида 23 ёшли аёл 4 нафар фарзандини уйда қолдириб, ўзи бундай ҳаракатларни содир этиб юрганлигидан афсусдалигини айтган.
"Олдин ҳам ҳуқуқбузарлик бўйича айбланганман, аслида мен фарзандларимга тарбия бериб, уйда ўтиришим керак. Қилган ишимдан пушаймонман. Мени кечиришларини сўрайман”, дейди айбланувчи.
Маълум бўлишича, иккита Malibu автомашинасининг ҳайдовчилари ҳам оилали. Яна бир 21 ёшли айбланувчи аёл эса аввал ҳам ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлган. Унинг сўзларига кўра, у 8 ой давомида Шеробод туманидаги 41-манзилли колониясида муддатини ўтаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
LiveБарчаси