Термизда қалбаки пул тайёрлаётган шахс қўлга олинди

Жамият

image

Бугунги кунда айрим кимсалар осон пул топишни ўзларига касб қилиб олмоқда. Ҳатто, баъзи бир қўштирноқ ичидаги “ишбилармонлар” қалбаки купюралар тайёрлаб, муомалага киритишга ҳам уринмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки купюралар тайёрлаб, муомалага чиқаришни режалаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Маълум бўлишича, Термиз туманида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган М.Х. ўз жиноий режасини амалга ошириш учун Термиз шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирини вақтинчалик ижарага олади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, у ижарага олган хонадонда “Acer” русумли ноутбук, “Epson” русумли рангли принтер ҳамда 4 дона 100 минг сўмлик, 48 дона 50 минг сўмлик, 12 дона 10 минг сўмлик, жами 2 миллион 920 000 сўм миқдоридаги қалбаки пул борлиги аниқланган ва ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг