Термизда илк бор бахшичилик бўйича конференция иш бошлади
Жамият
−
06 Апрель 2019
3260Бугун 6 апрель куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида “Жаҳон цивилизациясида бахшичилик санъатининг ўрни” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.
Анжуманда дунёнинг турли ҳудудларидан келган олимлар, илмий тадқиқотчилар бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, халқ оғзаки ижоди дурдоналарининг Шарқ ва Ғарб маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш, ўзбек ва бошқа халқлар достонларини илмий ўрганиш, ўзаро ижодий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама этилмоқда.
Халқаро анжуман иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев табриклаб, анжуманнинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр юритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь