Термизда ИИБ ходимлари аёлларни мажбурлаб автобусга миндирди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда бир гуруҳ аёлларни Ички ишлар ходимлари мажбуран автобусга миндираётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар матбуот котиби расмий изоҳ берди.

Жорий йилнинг 4 январь куни Термиз шаҳар эски “Юбилейний” бозори ҳудудида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан “Яшил дунё” савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилган. Бундан олдин янги ҳудуддан савдо расталари ажратилиб, эски ҳудудни тарк этиш ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатган.

Қайд этилишича, барча сотувчилар эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилган.

Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган. Улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, 3 нафар фуқарога эса 5 баравар миқдорида жарима белгиланган. Шунингдек, 4 нафар фуқарога 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг