Термизда ифторлик пайтида оммавий муштлашув юз берди (видео)
3-саҳифа
−
19 Апрель 2021
22539Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 16 апрель куни Термиз шаҳрининг “Хан Султон” ресторанида оммавий муштлашув бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мижоз сифатида келган бошқа бир тадбиркор Термиз шаҳрида жойлашган “Афруз” тўйхонаси раҳбари жанжал кўтаргани айтилган.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, 16 апрель куни тахминан соат 19:10 ларда Н.Н. оила аъзолари билан Термиздаги “Хан Султан” ресторанига овқатланиш учун келган. Бироз вақт ўтиб улар ўтирган столга дўсти М.Б. ҳам келиб ўтирган. Н.Н. яна қўшимча буюртма берган. Аммо буюртма кечикаверганлиги сабабли официант билан ўртасида тортишув келиб чиққан.
Ресторан иш бошқарувчиси З.Т. мижоз Н.Н.га жанжал қилмасликни, Рамазон ойида ўзаро ҳурматда бўлишни сўраган. Бунга жавобан Н.Н. унга бақириб, ўзаро ҳурматда бўлмаслигини айтганидан сўнг Н.Назаров ва ресторан ишчилари ўртасида жанжал келиб чиққан.
Жанжал вақтида Н.Н. қўли билан З.Т.нинг юзига бир марта урган. Шундан сўнг Н.Н.нинг қайнукаси A.Т. ҳам жанжалга аралашиб, З.Т.нинг юзига қўли билан икки марта уриб тан жароҳати етказган. A.T.ни тинчлантирмоқчи бўлган ресторан ишчилари Ф.Ж. ва Н.A. ҳам тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатлари давомида ресторан ишчилари ва бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиши таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь