Термизда электр қармоқ билан балиқ овлаган 2 нафар шахс жаримага тортилди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2022
4635Сурхондарё вилоятида 2 нафар шахс балиқларни ноқонуний тарзда овлаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Термиз тумани "Учқизил" каналидан фуқаро Т.Т. ва А.О. тақиқланган усуллар ва ов қуроллари (электрқармоқ) билан ов қилаётган вақтида ушланган.
Далил сифатида ушбу шахслардан бир дона резина қайиқ, аккумулятор, қўлбола электр қармоқ ва овланган балиқлар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ҳамда А.О. нинг ҳаракатида "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 35 ва 53-моддалари талаби бузилган деб топилган. Уларга нисбатан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексининг 90-моддаси 4-қисмига мувофиқ маъмурий баённома тузилган.
Шунингдек, улар 45 млн 180000 минг сўм миқдорда жаримага тортилган.
LiveБарчаси