Термизда Афғонистонга юк етказиб берувчи марказ ташкил қилинди
Олам
−
15 Сентябрь 2021
5231Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Aфғонистонга ёрдам кўрсатиш учун WFP (World Food Programme) логистика маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий вакили Нью-Йоркда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, Aфғонистонда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ошмоқда. Шунинг учун БМТ мамлакатга ёрдам карвонини ташкиллаштирган. Дастлаб зарур маҳсулотлар Ўзбекистон, Покистон ва Тожикистондаги омборларга жўнатилади. Асосий юк ташиш маркази эса Термиз шаҳрида ташкил қилинди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 14 сентябрь куни БМТнинг Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган анжуманида ўнлаб донор давлатлар афғонларга ёрдам бериш учун бир миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратишга ваъда берган эди.
Aйни вақтда БМТ донорлардан афғонларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва бошқа зарур товарларни сотиб олиш учун ваъда қилинган маблағларни имкон қадар тезроқ етказишга чақирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь