Термиз транспорт прокурори ҳақида тарқатилган хабарга жавоб берилди

Жамият 11090
image

Бугун, 14 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Термиз транспорт прокурори З.Турсунов бир йил ичида уч марта интизомий жазо олганига қарамай, ҳамон ўз лавозимида ишлаб келаётгани Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси таъмирланишидан чиққан эски қурилиш материалларни ўз уйига олиб боргани, 2-сектор раҳбарига тегишли уйда яшаётганлиги ва мажбурий меҳнатга бош-қош бўлаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ушбу хабарларга нисбатан раддия билан чиқди. Унда шундай дейилади:

“Хабарда илова қилинган расмда прокурор З.Турсуновнинг уйи эмас, балки Термиз транспорт прокуратураси биноси бўлиб, унда ишчилар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ва Термиз МТУ ўртасида тузилган шартнома асосида бинони таъмирлаш ишларига жалб этилган (шартнома муддати 31.12.2021 й).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси таъмирланишидан чиққан эски қурилиш материаллари белгиланган тартибда жорий йил 11 декабрь куни Термиз транспорт прокуратурасига далолатнома асосида топширилиб, ҳозирда прокуратурада сақланмоқда.

Бундан ташқари, З.Турсунов яшайдиган уйи ўрганилганида, таъмирланишдан чиққан қурилиш материаллари мавжуд эмаслиги, уйида темир йўл ишчилари ҳашар ёки мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганлиги маълум бўлди.

Маълумот учун, З.Турсунов хизмат фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар учун уч маротаба эмас, бир маротаба интизомий жазога тортилган”.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 552
Рейтинг: 3
t
×