“Терминатор” АҚШ президенти бўлмоқчи

Олам

image

76 ёшли америкалик актёр Арнольд Шварценеггер конституциядаги чекловларга қарамай, АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи. Бу ҳақда у “Financial Times” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг тушунтиришича, бундан у битта мақсад кўзлаган – мамлакатни бирлаштириш. 

“Агар биз ҳаммамиз Американи дунёда биринчи рақамда кўрсак, унда бирга “ўйнашимиз” керак. Ва биз кўпроқ муваффақиятларга эришамиз ", дейди Калифорниянинг собиқ губернатори бўлган Шварценеггер.

Шунингдек, актёр ҳозир сиёсатда хушмуомалалик етишмаётганини ҳам айтиб ўтган. 

Шварценеггернинг сўзларига кўра, агар Конституция бўйича чеклов бўлмаганида у ғалаба қозонган бўларди.

Дунёга машҳур “Терминатор” фильми юлдузи Шварценеггер австриялик бўлиб, АҚШ Конституцияси бошқа мамлакатларда туғилган фуқароларнинг давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйишини тақиқлайди.  У 2003-2011 йиллар давомида Калифорния штати губернатори бўлган.

Актёр республикачи, лекин одатда мўътадилроқ, чап сиёсатга амал қилади.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови келаси йилнинг 5 ноябрида ўтказилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Арнольд Шварценеггер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг