“Терминатор 2” фильмидаги роботнинг реал версияси яратилди (видео)
Бу қизиқ
−
27 Январь 2023
11327“Терминатор 2” фильмидаги ўз шакл-у шамойилини ўзгартира оладиган салбий қаҳрамон эндиликда фантастикадан реал ҳаётга кўчди. Дунёдаги бир неча олимлар фильмдаги қаҳрамон каби қаттиқ ҳолатдан суюқликка айлана оладиган роботни яратди. Бу ҳақда “iXBT” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, юмшоқ роботлар илм-фан ва саноат учун янгилик эмас. Бироқ уларнинг камчиликлари ҳам кўп бўлган. Масалан, улар жуда эгилувчанлиги сабаб бундай роботлар тезлиги, ҳаракатининг аниқлиги ва мустаҳкамлиги бўйича оддий роботлардан ортда қолган. Аммо халқаро муҳандислар жамоаси галюм моддаси (термопластик плита) асосидаги материални ишлаб чиқиб, юмшоқ роботларнинг ҳаракатини оддий роботларга яқинлаштирди.
Янги кашфиётнинг тажриба синовларидан бири тасвирланган видеода қафасда турган одам шаклидаги роботнинг ўз шаклини ўзгартириб, қафасдан чиққани ва яна ўз шаклини тиклаганини кўриш мумкин.
Ҳозирда ушбу техникадан фойдаланган ҳолда тадқиқотчилар универсал винтни шакллантиришга, тўсиқларни eнгиб ўтишга ва сунъий ошқозондан нарсаларни чиқариб олишга муваффақ бўлган. Ишлаб чиқувчилар янги роботининг асосан биотиббиётда ишлатилишини айтганига қарамасдан, кейинги версияларда бу кашфиёт янги мақсадларда ҳам қўлланилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси