Терговчига 1000 доллар пора таклиф қилган шахс ушланди

Жамият 4526
image

Қашқадарё вилояти Касби туманида фуқаро жиноят иши очмаслиги учун ИИБ ходимига пора таклиф қилди. БУ ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 3 февраль куни Касби тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходими туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган. Унда ўзининг иш юритувида Касби тумани “Хўжахайрон” маҳалласида яшовчи фуқаро 34 ёшли С.Х.нинг уйида қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасини ўрнатиб пахта чигитидан ёғ ва шрот еми ишлаб чиқараётганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳужжатлари борлигини, текширув жараёнида С.Х. ундан ўзига нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилишини сўраб, эвазига жами 6 млн сўм миқдорида пора таклиф қилаётганлигини билдириб, С.Х.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Билдиргига асосан кеча соат 21:35 да ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Х. пора сифатида таклиф қилган жами 7,5 млн сўм ва 200 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида унга бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган ва пуллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Касби туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3
t
×