“Теракт учун қасос оламиз”. Россияда урушга боришни хоҳловчилар сони кескин ошди (видео)
Олам
−
03 Апрель
37141Россиянинг Москва ва бошқа шаҳарларида шартнома асосида ҳарбий хизматга боришни хоҳловчилар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йил бошидан бери 100 мингдан ортиқ киши шартнома бўйича Россия Қуролли кучларига қўшилган.
Шу билан бирга, сўнгги бир ярим ҳафта ичида танлов пунктларида "махсус ҳарбий операцияда" қатнашиш учун Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузмоқчи бўлганлар сони сезиларли даражада ошган.
Ҳар куни мамлакат бўйлаб 1700 нафаргача фуқаро урушга бориш учун саралаш марказларига келмоқда. Умуман олганда, сўнгги 10 кун ичида 16 мингга яқин фуқаро Украинага бориш учун шартнома имзолаган.
“Ўтган ҳафта давомида Россия шаҳарларида кўнгиллилар билан ўтказилган суҳбат чоғида кўпчилик номзодлар шартнома тузишнинг асосий сабаби сифатида 2024 йил 22 март куни Москва терактида ҳалок бўлганлар учун қасос олиш эканини билдирган”, дейилади вазирлик баёнотида.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 2024 йил охиригача Россия Қуролли кучлари иккита бирлашган қуролли армия ва ўттизта тузилма, жумладан, ўн тўрт дивизия ва ўн олти бригадани шакллантиришини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь