Тео Эрнандес ити сабаб жавобгарликка тортилиши мумкин

Спорт

image

“Милан” ҳимоячиси Тео Эрнандеснинг питбули уйдан қочиб, бошқа итга ҳужум қилди.

Ит машина дарвозадан кираётганда футболчининг вилласидан ташқарига чиқиб кетган ва яқин атрофда кетаётган пинчер ит ҳамда унинг 74 ёшли эгаси Мария Луиза Аннонига ҳужум қилган.

Аннонининг набираси Патрисия Жинининг сўзларига кўра, питбулл аёлга ташланган, у эса итини боши узра кўтариб олган. Ит Аннонини йиқитиб, унинг курткасини йиртмоқчи бўлган. Аёл ўрнидан туриб, ўзининг итини машина томонга улоқтирган, аммо питбулл барибир пинчерга ҳужум қилган.

Жини ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа гувоҳларини қидирмоқда. Футболчи қонуний жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг