Теннис: “Уимблдон”да илк беллашувлар натижалари маълум бўлди

Спорт 752
image

Кеча, 28 июнь куни теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнири старт олди. Марказий кортда чемпионлик учун асосий даъвогарлар ўз ўйинларини ўтказди. 

Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Новак Жокович британиялик Жек Дрэйперни 4:6, 6:1, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Слоан Стивенс эса Петра Квитовага қарши баҳс олиб борди ва 6:3. 6:4 ҳисобида, мезбон теннисчи Энди Маррей эса грузин спортчиси Николоз Басилашвилини 6:4, 6:3, 5:7, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 29 июнь куни — мавсумдаги учинчи “Катта Дубулға” турнири ҳисобланган “Уимблдон”нинг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтади. Шу куни аёллар ва эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳам биринчи давранинг навбатдаги учрашувлари ўтказилади.

Шу куни Рожер Федерер, Даниил Медведев, Александр Зверев, Эшли Барти, Серена Уилямс каби теннис юлдузлари бутун Англиянинг майсали теннис ва крикет кортларида ўз ўйинларини ўтказади.

Марказий корт. Тошкент вақти билан 15:30 да бошланадиган ўйинлар:

Эшли Барти (Австралия) – Карла Суарес Наварро (Испания);
Рожер Федерер (Швейцария) – Адриан Маннарино (Франция);
Александра Соснович (Белоруссия) – Серена Уилямс (АҚШ).

1-сонли корт. Тошкент вақти билан 19:00 да бошланадиган ўйинлар:

Таллон Гриекспур (Голландия) – Александр Зверев (Германия);
Анжелик Кербер (Германия) – Нина Стоянович (Сербия);
Жан-Леннард Струфф (Германия) – Даниэль Медведев (Россия).

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.6
t
×