Тен Хаг яна бир собиқ шогирдини МЮга олиб келмоқчи

Спорт

image

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби “Аякс”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антонини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “TalkSport” нашри хабар қилди.

МЮ бош мураббийи Тен Хаг Гринвуднинг қачон сафга қайтиши номаълумлиги ва Амад Диаллонинг тажрибасизлигини инобатга олиб, жамоасига янги ҳужумчи олиб келишни талаб қилмоқда. Мураббий собиқ шогирди Антонини жамоасида кўришни истамоқда.  

Трансферлар ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади. Жамоага ҳозиргача Тайрелл Маласиа (Фейеноорд), Кристиан Эриксен (Бенфорд) ва Лисандро Мартинес ("Аякс") келиб қўшилди. Антони “манкунианликлар”нинг тўртинчи трансфери бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Антони “Аякс” таркибида ўтказган учта мавсумида 79 ўйинда 22 гол ва 16 ассист муаллифига айланган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг