Тен Хаг МЮда қандай чекловлар ўрнатиши маълум бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоада янги қоидаларни ўрнатмоқда. Бу ҳақда “Тhe Sun” нашри хабар берди.

Манбага кўра, қатор янги қаттиқ қоидалардан бири ўйин ҳафталарида спиртли ичимликлар ичишни тақиқлашдир. Бош мураббий энди жамоа йиғини, тушлик ёки машғулотларга кеч қолган ҳар қандай футболчи ёки ходимни жазолайди ёки жаримага тортади.

Шунингдек, овқат пайтида мобил телефонлардан фойдаланиш ҳам тақиқланган. Қолаверса, эндиликда футболчиларга шахсий ошпаз хизматидан фойдаланишдан кўра, клуб ошхонасида тайёрланган таомларни истеъмол қилишлари тавсия этилган.

Эрик тен Хаг ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати юқори эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун тана массаси индексини мунтазам равишда текширишни ҳам буюрган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасида олтинчи ўринни эгаллади. Натижада клуб Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди. Келаси мавсумда “қизил иблислар” иккинчи даражали мусобақа бўлмиш Европа Лигасида иштирок этади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг