Темирйўлда қулоқчин тақиб кетаётган икки кишини поезд уриб юборди
Жамият
−
30 Декабрь 2020
8993Жорий йилнинг 22 ва 28 декабрь кунлари Тошкентда бир йўла икки кишини темирйўлда поезд уриб юборган. Уларнинг иккаласи ҳам қулоқчин тақиб, ҳаракатланаётган бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 13:00 атрофида Тошкент минтақасида юк поезди 1988 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. У қулоғига қулоқчин тақиб олиб, темирйўл изида юриб кетаётган бўлган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, 28 декабрь куни соат 16:25 да Тошкент-Тавар-Сариағач йўналишидаги юк поезди тахминан 18-20 ёшлар атрофидаги аёл кишини уриб юборган. Ўрганиш ишлари давомида, 2002 йилда туғилган қиз қулоқчин тақиб темирйўл изларида ҳаракатланганлиги маълум бўлган. Ушбу фуқаро жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Унда аралаш жароҳат, бош мия лат ейиши, бош мия чайқалиши каби жароҳатлар аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 38 ёшли аёл метро поезди йўлига ётиб олганди.
Шунингдек, Бухорода 33 ёшли ҳамширани поезд уриб кетгани хабар қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь