Telegram Жанубий Корея ҳукуматидан узр сўради

Олам

image

Telegram вакиллари Корея Алоқа Стандартлари Комиссиясининг (KCSC) ўз платформасидан сохта порнографик контентни олиб ташлаш талабини бажарди ва узр сўради. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берди.

Telegram’нинг Шарқий Осиё бўлими вакили KCSC’га компания ўз платформасидан 25 дона шаҳвоний материалларни олиб ташлаганини тасдиқловчи электрон почта хабарини юборди.

“Telegram ҳам ушбу масала бўйича юзага келган тушунмовчилик учун узр сўради ва келгусида ОАВ билан мулоқот қилиш учун эксклюзив электрон почта манзилини улашди”, дея хабар беради агентлик.

Корея Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси Telegram’дан платформадаги ноқонуний контентга яхшироқ жавоб бериш учун Жанубий Корея расмийлари билан ишонч телефони очишни сўраганини айтди.

Ўтган ҳафта Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль мамлакатда “рақамли жинсий жиноят эпидемиясини йўқ қилишга” чақирди. Жанубий Корея полицияси маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида deepfake технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ жинсий жиноятлар ҳақида 88 та хабар берилган. 24 нафар гумонланувчининг шахси аллақачон аниқланган. Текширув доирасида Telegram’да шунга ўхшаш порнографик контент яратишга ёрдам берувчи саккизта автоматлаштирилган дастур, шунингдек, ушбу материаллар тарқатиладиган гуруҳ суҳбатлари кузатилмоқда.

Жанубий Корея полицияси Telegram’да дастлабки терговни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг