Telegram Ўзбекистонлик ўсмирларни шантаж қилиб келган канални блоклади

Жамият

image

Telegram Ўзбекистонда шантаж қилиш йўли билан ўсмирлардан пул ундириб келган канални блоклади. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби маълум қилди. 

Қайд этилишича, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари мақсади шантаж, пул ундириш ва ўсмирларни ҳақорат қилиш бўлган канал фаолиятига йўл қўйиб бўлмаслигага эътибор қаратган, давлат органлари ҳам ҳолатни назоратга олган. Бироқ, канал ўз фаолиятини давом эттирган.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, журналистлар ўртасида ушбу каналнинг "чўкиб кетмаслиги" масаласи муҳокама қилингандан сўнг, Масс-медиа жамғармаси канални блоклаш илтимоси билан Telegram асосчиси Павел Дуровга мурожаат қилган. Шундан сўнг, канал блокланган.

Айтилишича, Telegram 2018 йил ноябрь ойидан бери болаларни онгини заҳарлаб келган 18 493 та канал ва гуруҳларни ёпган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг