Telegram, Instagram, Facebook нега ишламай қолди? АКТ вазирлиги аввал айтди, сўнг қайтди
Жамият
−
03 Ноябрь 2021
13270Аввалроқ, бугун 3 ноябрь куни Facebook, Instagram, “Одноклассники”, Linkedln, “Мой Мир”, ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ва Youtube видеоплатформаси фаолияти чеклангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур платформаларнинг ишламай қолиши бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий маълумот берди. Бироқ расмий маълумотнинг қатор саволлар келтириб чиқариши ортидан, у вазирлик сайтидан ўчирилди.
Вазирликнинг эълон қилинганидан кўп ўтмай ўчирилган расмий хабарига кўра, “Ўзбектелеком” АК ускунасида қисқа муддатли техник носозлик юзага келиши муносабати билан кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатининг ёмонлашиши ва узилишлар кузатилган.
“Юқоридаги тармоқлар фаолиятига ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қиламиз.
Ушбу тармоқлардаги узилишлар техник ускуналардаги носозликлар сабабли юзага келган. Ҳозирда барча техник ускуналар носозликлари бартараф этилди.
Facebook, Instagram, “Одноклассники”, Linkedln, “Мой Мир”, ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ва Youtube видеоплатформаси одатдаги ҳолатда фаолиятини давом этирмоқда.
Кузатилган техник носозлик оқибатидаги ноқулайлик ҳолатлари бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги барча фойдаланувчилардан узр сўрайди”, дейилади расмий хабарда.
Дарҳақиқат, ҳозирда Instagram, “Одноклассники”, Linkedln, “Мой Мир”, ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери одатдагидек ишламоқда. Бироқ, Youtube видеоплатформаси фаолиятида ҳамон узилишлар давом этмоқда.
Шу билан бирга, айни вазиятда бир-бирига "ёпиштириб" бўлмайдиган яна бир ҳолат мавжуд. Агар вазирлик хабарида айтилганидек, ижтимоий тармоқлар ишламай қолиши “Ўзбектелеком” АК ускунасидаги техник носозлик сабаб келиб чиққан бўлса, нега Ҳукумат қарори билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси директори ишдан олинди? Нега Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борлишини эълон қилди. Расмийлар тарқатаётган расмий ахборотларнинг номувофиқлиги яна саволларни юзага келтирмоқда.
LiveБарчаси