Telegram’да янги функциялар пайдо бўлди 

Технология 33904
image

Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди. Бу ҳақда мессенжер сайтида хабар берилган.  

Таъкидланишича, энди видеоконференция режимида 30 тагача иштирокчи бир вақтнинг ўзида камерадан видео ёки экрандан тасвир узатиши мумкин. Бундан ташқари, видеоконференция 1000 тагача томошабинни қўллаб-қувватлай бошлади, бунинг ёрдамида Telegram орқали маърузалар, концертлар ва бошқа оммавий тадбирлар трансляцияларини кўриш мумкин. 

“Видеохабар кераксиз видеоларни телефонингизга сақламасдан, бўлаётган воқеаларни дўстларингиз билан тезда баҳам кўришга имкон беради. Бундан буён видеохабарлардаги тасвирларнинг сифати ва равшанлиги оширилди”, дейилган нашрда. 

Бундан ташқари, пауза тугмачасини босиб, видеохабарни орқага ёки олдинга ўтказиш мумкинлиги таъкидланган. Илованинг янгиланган версияси 0,5, 1,5 ёки 2Х тезликни танлаб, видео ёзишни секинлаштириш ёки тезлаштириш имконини беради. 

Бундан буён, экранни гуруҳли видеоқўнғироқларда ҳам, икки фойдаланувчи ўртасидаги қўнғироқда ҳам трансляция қилиш мумкинлиги айтилган. Бундай ҳолда, нафақат тасвир, балки қурилманинг овози ҳам трансляция қилинади. 

Бундан ташқари, компьютерлар учун Telegram иловасида тасвирни таҳрирлаш имконияти пайдо бўлган: расм ёки скриншот юборишдан олдин тасвирни кесиш ёки айлантириш, унга расм ёки стикер қўшиш мумкин бўлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1503
Рейтинг: 3
Теглар
t
×