Миллиардер Дуров Франция фуқаролигини олди 

Олам

image

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров жорий йилнинг август ойида Франция фуқаролигини олгани маълум бўлди. Тегишли фармон мамлакат ҳукумати газетаси (JORF) сайтида эълон қилинган. Бу ҳақда “Лента” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 августидаги ҳужжатда тадбиркор Франция фуқаролиги ҳуқуқини қўлга киритган шахслар қаторида бўлган. Рўйхатда унинг исми, туғилган санаси ва жойи кўрсатилган. Дуровнинг ўзи ҳали ушбу хабарга изоҳ бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Дуров Британия фуқароси бўлгани ҳақида маълумот тарқалганди, бироқ кейинчалик унинг ўзи буни рад этган.

Қайд этиш керакки, Дуровда Россия фуқаролигидан ташқари Кариб денгизи оролларида жойлашган Сент-Китс ва Невиснинг паспорти ҳам бор. Ушбу ҳужжат унга Европа Иттифоқи ва Буюк Британия бўйлаб визасиз ҳаракатланиш имконини беради.

Дуров “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи акцияларини сотиш билан боғлиқ можародан кейин Россияни ва компаниянинг бош директори лавозимини тарк этган. У ватанига қайтиш нияти йўқлигини билдирган. 

Маълумот ўрнида, Дубайда истиқомат қилувчи Павел Дуров “Forbes” журнали миллиардерларининг йиллик жаҳон рейтингининг янги версиясида Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) энг бой бизнесменлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

2021 йилги рейтингда Дуровнинг бойлиги 17,2 миллиард долларга баҳоланган, бу ўтган, 2020 йилгидан 13,8 миллиард долларга кўпдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг