Телефондаги суҳбатингиз кимдир томонидан тингланаётганини қандай билса бўлади?
Технология
−
04 Июнь 2020
70810Қўшимча дастурий таъминот, сиз ўрнатмаган дастурларнинг мавжудлиги сизнинг телефонингиз кимдир томонидан кузатилаётганини белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Prime" нашри маълум қилди.
"Агар телефонингиз тўсатдан "ўз ҳаётини" бошласа, яъни қуйидагилар кузатилса сиз эҳтиёт бўлишингиз керак бўлади: телефон ўзи ёқилса/ўчирилса, ҳаддан ташқари қизиб кетса, агар сиз ундан фойдаланмасангиз ҳам, батарея тезда тугаса", дейди "TelecomDaily" ахборот-таҳлил агентлиги раҳбари Денис Кусков.
Унинг сўзларига кўра, сўзлашувларни тинглашнинг кўп вариантлари мавжуд ва уларни қонуний ва ноқонуний деб ажратиш мумкин. Буни билиб олиш ҳар доим ҳам мумкин эмас. Чунки буни амалга ошириш осон иш эмас, чунки "уларда" қиммат ускуналар ишлатилади.
"Бундан ташқари, агар батарея жуда тез сарфланаётган бўлса, демак, қайсидир дастур фонда ишламоқда ва буни ҳам аниқлаш керак", дейди мутахассис.