Телефонда фойдаланувчилар тегиши тавсия этилмайдиган созламалар айтилди

Технология

image

Ҳар бир смартфонда фойдаланувчилар тегиши тавсия этилмайдиган бир қатор созламалар мавжуд. Бу ҳақда "Роскачество" рақамли экспертиза маркази раҳбари Антон Куканов маълумот берди. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, уларга тегиш орқали гаджетнинг ишлаши учун муҳим бўлган тизимларни билмасдан ўчириб қўйиш ёки қурилма учун берилган кафолатни йўқотиш мумкин.

"Кирувчи қўнғироқларни блокировка қилиш билан боғлиқ созламаларга тегишда эҳтиёт бўлиш керак. Бунда телефон рўйхатида бўлмаган рақамлар ёки яширин рақамлардан бўладиган қўнғироқларни ҳам билмасдан тақиқлаб қўйиш хавфи мавжуд", деган Куканов.

У шунингдек, кенгайтирилган маъмурий ҳуқуқларни олиш ва файл тизимига тўлиқ кириш ҳуқуқини берувчи root'дан Android'да, Jailbreak'дан эса iOS'да фойдаланмаслик кераклигини қўшимча қилган.

Шунингдек, Куканов ушбу тавсиялар мобиль қурилмаларнинг оддий фойдаланувчиларига тегишли эканини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

565

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг