Телефон қизиб кетишининг асосий сабаблари айтилди
Технология
−
31 Август 2020
32624"Телефоннинг қизиб кетиши мумкин бўлган бир нечта сабаблари бор, уларнинг баъзилари ҳатто хавфли", дейди АNO "Digital platforms" бош директори Арсений Щельцин "Прайм" Бош агентлигига.
Қизишнинг сабабларидан бири, дастурларнинг ишлаши учун интернет алоқасининг сифатли эмаслиги бўлиши мумкин.
Хабарлар жўнатиш, хариталар, почта хизматлари, статистик дастурлар одатда тезкор Интернет талаб қилади. Агар ундай тезлик мавжуд бўлмаса, унда дастур кўплаб сўровларни юборишни бошлайди, бу эса телефон қувватининг пасайиши ва қурилманинг қизиш даражаси ошишига олиб келади.
Яна бир сабаб - процессорнинг ҳаддан ташқари қизиши. Бу гаджетнинг турли хил модуллари - Интернет, WI-FI, GPS ва Bluetooth'дан фаол фойдаланиш таъсирида содир бўлади.
"Ҳамма гаджетлар ҳам оғир иш учун мўлжалланмаган, танаффус керак, сиз ҳатто қурилмани бир муддат ўчириб қўйишингиз лозим", дея маслаҳат беради мутахассис.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси