Телефон ҳисоби ўчирилганда ҳам тезкор хизматларни чақириш йўлга қўйилади
Жамият
−
05 Декабрь 2022
5157Энди телефонда пул бўлмаганида ҳам фавқулодда тезкор хизматларни бепул чақириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида белгиланган ягона рақамларни териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имконияти таъминланади.
Маълумот учун, фуқаролар бепул қўнгироқ қилиши мумкин бўлган фавқулодда тезкор хизматларга:
– ёнғин хавфсизлиги хизмати (101);
– ички ишлар органлари (102);
– тез тиббий ёрдам (103);
– газ тармоғининг авария хизмати (104);
– Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати (1050) киради.
Озода Чориева
LiveБарчаси