Тель-Авивда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Олам

image

Исроил пойтахти Тель-Авивда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида бир неча киши яраланди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, “The Jerusalem Post” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужум Тель-Авивнинг Левонтин кўчасида содир бўлган. Жабрланувчилардан бири тахминан 20 ёшдаги йигит. Унинг танасининг юқори қисмига пичоқ билан жиддий жароҳат етказилган ва у шифохонага олиб борилган.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳужум полиция томонидан эҳтимолий террорчилик акти сифатида тергов қилинмоқда. Ҳужумчи Левонтин кўчасида ўтаётганларга пичоқ билан зарба беришга уринган, шундан кейин у шу атрофдаги шахс томонидан отиб ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида Тель-Авив шаҳри Яффа ҳудудида отишма ва пичоқли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, 10 киши яраланган эди. Эрон Исроилга йирик ракета ҳужумини уюштиришидан бир неча дақиқа олдин икки эркак поездда ва унга яқин бўлган кўчада ўт очиб, одамларни пичоқлаб, отиб ўлдирган. Видеокузатув камераси тасвирларига кўра, тўппонча ва пичоқ билан қуролланган қора кийимли икки эркак темирйўл бекати яқинида поезддан тушиб, ўткинчиларга ўт очган. Ҳужумчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўлдирилган. Полиция отишма содир этганликда гумон қилинаётган учинчи шахсни ҳам қўлга олган.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқ Исроил ҳужум Тель-Авив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг